Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ди Мариянинг "ПСЖ"да тиббий кўрикдан ўтиши футболчининг толиққани туфайли 1 кунга кечиктирилган
11:24 / 04.08.2015
1141

"Манчестер Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мариянинг "ПСЖ"да тиббий кўрикдан ўтиши вақти бир кунга кечиктирилгани маълум бўлди.

The Daily Mail нашрида ёзилишича, бунга футболчининг учишлар давомида толиққани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Қатарнинг Доҳа шаҳрига 2 август куни кечаси "ПСЖ"да тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида етиб борганди. Ўша куннинг ўзида тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган Ди Мария бунга розилик билдирмасдан, дам олиш учун меҳмонхонага йўл олган.

Шу тариқа унинг тиббий кўрикдан ўтиши душанба куни бошланган ва сешанба куни бу жараён давом эттирилади.

Агар у тиббий кўрикдан муваффақят билан ўтса, "МЮ" ва "ПСЖ" ўртасида 44,5 млн фунтлик трансфер шартномаси имзоланади. Парижликлар футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолаб, унга ҳафтасига 170 минг фунт тўлашни режалаштиришган.


Улашинг
  • Теглар:
Top