Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ЕИ ва Вьетнам эркин савдо бўйича келишувга эришди
18:56 / 04.08.2015
1397

ЕИ ва Вьетнам 2.5 йил давом этган музокаралардан сўнг эркин савдо зонаси бўйича келишувга эришди. Бу янгилик Еврокомиссиянинг матбуот хабарномаси орқали етказилди.
“Келишувга эришилди. У Осиёнинг энг шиддат билан ўсаётган иқтисодиётларидан бири савдо муносабатларини ривожлантириш имконини беради”, – деди савдо бўйича еврокомиссар Сесилия Мальстрём.

Унинг фикрича, эркин савдо зонаси икки томон учун улкан имкониятлар эшигини очиб беради: “Европадаги 31 млн иш ўрни экспорт ҳажмига боғлиқдир. ЕИга 90 млн истеъмолчига эга Вьетнамнинг тез суръатлар билан ривожланаётган бозорига чиқиш муҳимдир”.
Яқин орада келишув тасдиқлаш учун ЕИ кенгаши ва Европарламентга етказилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top