Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳирот ва Фарёбда 26 нафар толибон ҳалок бўлди
07:51 / 04.08.2015
2646

Афғонистон шимолида "Толибон" жангарилари ўртасида бошланган ўзаро низолар давомида 26 нафар толибон аскари йўқ қилинди.

Афғонистон армияси майори Ризо Ризога асосланиб, Pajhwok Afghan News нашрининг маълум қилишича, Фарёб вилоятининг Кайсар округида ички низолар туфайли 11 нафар жангари ўлдирилган.

2 август куни худди шу ҳудудда мамлакат хавфсизлик кучлари вакилларини портлатишни режалаштирган 6 кишидан иборат гуруҳнинг ўзи портлаб кетган.

Шунингдек, 3 август куни Ҳирот вилоятида мулла Умарнинг ўрнига тайинланишидан норози гуруҳ билан рўй берган отишма натижасида яна 9 толибон ҳалок бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top