Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жанубий Корея элчихонасига сохта ҳужжат билан келган киши сохта диплом сотувчи гуруҳни фош қилиб қўйди
19:17 / 04.08.2015
4221

Жанубий Кореяга иқтисодиёт бўйича мутахассис сифатида ишлашга кетаётган фуқаро Владислав Тен ўз ҳужжатлари билан Жанубий Кореянинг Тошкентдаги элчихонасига келди. Аммо элчихона ходимлари дипломнинг ҳақиқийлигидан шубҳаланиб, ИИБга текширишга юборди. Шу тариқа қўлга олинган Тен сўроқ давомида унга ушбу дипломни тайёрлаб берган жиноий гуруҳ аъзоларини бирма-бир санаб берди.
“На посту” газетасида келтирилган маълумотларга қараганда, гуруҳга бошчилик қилган Сергей Ли ёшлигидан сохта ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланиб келган. Унга бу ишда шериклари ёрдам берган: Станислав исмли шахс мижоз топиб берган, Татьяна Бочкарёва эса сохта имзолар қўйиш борасида мутахассис саналган. Гуруҳ узоқ йиллар мобайнида бу иш билан шуғулланиб келмоқда.
Айни пайтда тергов ишлари давом этмоқда. Гуруҳ томонидан амалга оширилган барча жиноятлар миқдори аниқланмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top