Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жиззах бозори яқинида машина ўғирлаб кетилди
18:50 / 04.08.2015
6112

Жиззах бозори яқинида машина ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишча, Бахмал тумани маркази Ўсмат шаҳарчасида яшовчи Ўктам исмли шахс Жиззах бозорига келиб, ўзига тегишли ВАЗ-2106 машинасини йўл бўйида қаровсиз қолдириб кетган. У бозордан чиққанида машинасининг ўғирлаб кетилганлигини кўрди.
Ички ишлар идораси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида автомашинани жабрланувчининг ҳамқишлоғи Омон олиб қочгани аниқланди. Автомашина Ўсматда бетон тўсиққа урилган ҳолда топилди.
Айни пайтда тергов ишлари давом этмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top