8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

18:12 / 04.08.2015 1308

Корея президенти MERS эпидемияси туфайли соғлиқни сақлаш вазирини бўшатди

Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе соғлиқни сақлаш вазири Мун Хен Пхёни лавозимидан озод қилди. Associated Press агентлигининг маълум қилишича, бунга яқинда мамлакатда авж олган MERS эпидемияси сабаб бўлган.
Унинг ўрнига вазирлик рутбасига Пак хоним тиббиёт профессори Чун Чин Юбни таклиф қилди.
Мамлакатда авж олган Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси эпидемияси натижасида 36 киши ҳалок бўлди. Мамлакат иқтисодиёти туристлар оқимининг тўхташи натижасида катта зиён кўрди.

Теглар

Top