8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

12:24 / 04.08.2015 2070

"Ўзбеккино" чипталарни онлайн тўлов орқали сотишни режалаштирмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “Клик”, “СМС тўлов”, “Уз Кард”, “М-Банкинг” онлайн тўлов орқали чипталар сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази хабар берди.

“Айни пайтда пойтахтимиздаги кинотеатрларда ўриндиқлар рақамланмаган. Киши дуч келган жойга ўтириб олаверади. Онлайн-тўлови орқали чипта олиш фуқаролар учун ҳам, кинофильмни талаб ва таклиф қонуни орқали истеъмолчига етказишда барчага қулайлик яратади. Бунинг учун киноиндустриянинг бу ҳақидаги низомга ушбу жиҳатни қўшишимиз керак”, - дейди агентлик директори Аҳмаджон Умаров.

Теглар

Top