Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Порошенко ўз бизнеси ҳақида гапириб берди
11:38 / 04.08.2015
6155

Украина президенти Пётр Порошенко ўз бизнеси ва активларини қандай бошқараётгани ҳақида гапириб берди. Австриянинг Kurier нашрига берган интервьюсида у айни пайтда активларини Ғарб инвестицион жамғармалари бошқараётганини тан олди.
У бизнесдан ўз ихтиёрига кўра узоқлашганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, унинг активларини қайси компаниялар бошқараётгани ҳақида маълумот бермади.
Порошенко унинг президентлик фаолияти ўз бизнес манфаатлари билан боғлиқ эмаслигига ишонтирди.
“Бой инсонлар сиёсат билан шуғулланиш имкониятига эга бўлиши нормал ҳолат”, – қўшимча қилди у.


Улашинг
  • Теглар:
Top