Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Samsung ишлаб чиқариш жараёнида хасталанган ишчиларга ёрдам кўрсатиш жамғармасига асос солди
18:14 / 04.08.2015
1206

Кореянинг Samsung компанияси ишлаб чиқариш жараёнида хасталанган ишчиларга ёрдам кўрсатиш махсус жамғармасига асос солди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Жамғарманинг устав капитали 100 млрд вонани (85.5 млн доллар) ташкил қилади. Даволанишдан ташқари, пуллар ишлаб чиқаришдан соғлиққа келадиган зарарни туширишга қаратилган тадқиқотларга йўналтирилади. Асосий касалликлар сирасида саратон, лимфома ва оқ қон тилга олинмоқда.

Илгарироқ компания ўз ходимлари ва уларнинг оилалари олдида расман узр сўради. Фаолларнинг фикрича, компаниянинг 200 ходими фаолияти давомида оғир хасталикка йўлиққан, улардан 70 нафари оламдан ўтган.


Улашинг
  • Теглар:
Top