Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Sony ўзининг расмий онлайн-дўконини ёпмоқчи эканини маълум қилди
14:51 / 04.08.2015
1477

Sony компанияси телевизор, рақамли видеокамера, мобиль телефон, планшет ва ўйин консоллари каби истеъмол электроникаси сотадиган расмий интернет-дўконининг ёпилганини маълум қилди.

Sony Online Store’нинг бош саҳифасидаги хабарга кўра, дўкон 2015 йилнинг 28 августидан буюртмалар қабул қилишни тўхтатади. Бонус карталарга эга бўлган порталь фойдаланувчиларга ўз карточкаларидан қисқа муддат ичида фойдаланиш тавсия этилади.

Sony Online Store дўконининг ёпилиши япониялик техногигантнинг онлайн-савдони бутунлай тўхтатишини англатмайди. Компания ўз маҳсулотларини рўйхатдан ўтган ритейлерлар (чакана савдо) сотадиган янги онлайн-дўкон очишни режалаштирмоқда. Сайтнинг қачон ишга тушиш муддати маълум қилинмаган. 


Улашинг
  • Теглар:
Top