Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
2015 йилда Ўрта Ер денгизини кечиб ўтиш пайтида 2 минг муҳожир ҳалок бўлган
11:51 / 05.08.2015
1816

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қлииш бўйича гуруҳ жорий йилда Ўрта Ер денгизини кечиб ўтиш пайтида қарийб 2 минг муҳожир ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Халқаро муҳожирлар ташкилоти 1930 нафар одам Ливиядан Италияга қайиқларда ўтмоқчи бўлганда, яна 60 нафар одам Грецияга етиб олиш илинжида кетаётганида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Халқаро муҳожирлар ташкилоти директори Уильям Свинг бу ҳолатни номувофиқ ҳолат деб атади.

Аввалроқ Европа Иттифоқи 54 минг муҳожирни яқин икки йил ичида тақсимлаш бўйича режани тасдиқлаган эди.
Бельгиянинг бошпана ва муҳожирлар масалалари бўйича давлат котиби Тео Франкен муҳожирларда меҳмонхона учун ҳақ тўлай оладиган даражада етарлича пул борлиги ҳақидаги фикри учун жамоатчиликнинг кескин танқидига учради.


Улашинг
  • Теглар:
Top