Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Comedy Club резиденти йўл-патруль хизмати автомобилини уриб юборди
11:47 / 05.08.2015
3059

Москвада Comedy Club резиденти 32 ёшли Демис Карибов иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Ушбу воқеа Москва марказида 1 август куни содир бўлган, бироқ у ҳақида 4 август куни маълум бўлди.

Карибов ўзининг Land Rover машинасида йўл-патруль хизмати автомобилини уриб юборган.

Зарбадан машина йўлдан чиқиб кетиб, яқин орадаги бино бурчагига урилган. Йўл-патруль хизмати машинасининг олди томони тўлиқ пачоқланган. Маълум қилинишича, тўқнашув “Йўл бер” белгисига риоя қилмаган Карибовнинг айби билан содир бўлган.

Маълум қилинишича, ҳеч ким жабрланмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top