Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дональд Трамп ўз твиттери орқали одамларни 54 марта "аҳмоқ" деб атагани маълум бўлди
16:42 / 05.08.2015
1750

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп твиттерда ўз расмий аккаунтини юритишни бошлагандан буён одамларни 54 марта "аҳмоқ" дея сифатлаган. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.

Порталнинг аниқлашича, Трамп ўз твитларида бошқа твиттерчилар билан мулоқоти чоғида уларни 54 марта шундай ҳақоратли сўз билан "сийлаган".

Таъкидланишича, бу унинг твиттердаги обрўйига салбий таъсир кўрсатмасдан, балки янада машҳурлашишига сабаб бўлган.

Қайд этиш жоизки, унинг аккаунтида айни вақтда 3,44 млн фолловер мавжуд.


Улашинг
  • Теглар:
Top