Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Google махфий равишда ўз автомобиль компаниясини яратгани маълум бўлди
07:22 / 05.08.2015
3017

Google компанияси 2011 йилда Google Auto деб номланган ўзининг шахсий автомобилсозлик компаниясини ташкил этган. Бу ҳақда компаниянинг ички ҳужжатларига иқтибос келтирган ҳолда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Ушбу автомобилсозлик компанияси доирасида Google ўзининг автопилотда ишловчи машиналарини яратади. Компанияга Google’да автопилотда ҳаракатланувчи автомобилларнинг ишланишига жавобгар Крис Армсон раҳбарлик қилмоқда.

Ҳужжатларга кўра айнан Google Auto автопилот ўрнатилган барча 23та автомобиль ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Булар деярли Lexus RX гибрид йўлтанламаслари ҳисобланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top