Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нижний Новгородда болаларнинг қотиллигида гумон қилинувчининг шахси аниқланди
06:45 / 05.08.2015
3330

Тергов органлари Нижний Новгородда 6 нафар боланинг қотиллигида гумон қилинаётган қотил шахсини ўрнатдилар, деб хабар бермоқда LifeNews телеканали.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумон қилинувчи болаларнинг ўз отаси, 1963 йилда туғилган Олег исмли шахс бўлиб чиқди.   

Аввалроқ Нижний Новгороддаги квартиралардан бирида болаларнинг чавоқлаб ташланган жасадлари топилгани маълум қилинганди.

Гувоҳларнинг айтишича, қотил номаълум йўналишда кетган. Болаларнинг отаси ва онасининг ҳозирда қаердалиги тергов органларига номаълумлигича қолмоқда. 


Улашинг
  • Теглар:
Top