8226.1 USD +18.06

9470.71 EUR -19.43

125.76 RUB +1.91

10751.5 GBP -45.35

06:23 / 05.08.2015 2656

Туркия охирги ярим йил ичида Сурияга кетмоқчи бўлган 12 нафар ўзбекистонликни депортация қилди

Туркия ҳукумати охирги ярим йил ичида Сурияга террорчилик ташкилотлари сафида жангларда ҳаракат қилиш учун ноқонуний тарзда чиқиб кетмоқчи бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги вакили.  

“Уларнинг аксарияти Сурияга Туркия орқали кетмоқдалар. Бу ерга нафақат Ўзбекистондан, балки Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа давлатларидан одамлар келмоқда”, деб айтди масъул шахс. Унинг айтишича, июль ойининг ўзида турк ҳукумати Сурияга рухсатсиз чиқиб кетмоқчи бўлган 3 нафар ўзбекистонликни қўлга олган.

Теглар

Top