Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркманистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси беш йил ичида 69 фоизга ошди
11:23 / 05.08.2015
1399

Бишкекда Қирғизистон-Туркманистон бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида келган ашхободлик тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Туркманистон делегацияси таркибига давлат товар-хом ашё биржаси, “Туркманэкспорт” давлат корхонаси раҳбарлари, фармацевтика, пахтачилик, нефтни қайта ишлаш, энергетика ва темир йўл соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар вакиллари, шунингдек, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль, тўқувчилик, пластмасса ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари кирди.
Форум давомида чиқиш қилган Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Валерий Диль охирги беш йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 69 фоизга ошганлигини таъкидлаб ўтди.
Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига қараганда, 2010-2014 йилларда экспорт 68.1 фоизга, импорт 72.7 фоизга ошган. Икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2014 йили 9.8 млн долларни ташкил қилди. Бу 2013 йил кўрсаткичларидан 46.3 фоизга кўпроқдир.


Улашинг
  • Теглар:
Top