Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ди Мария трансферларининг умумий қиймати бўйича энг қимматбаҳо футболчига айланди
23:36 / 06.08.2015
2647

“ПСЖ”нинг янги ўйинчисига айланган аргентиналик футболчи Анхель Ди Мария агар унинг барча трансфер қийматларининг умумий қиймати олинса, футбол тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланди.
Футболчи “Манчестер Юнайтед”дан “ПСЖ” клубига 63 млн еврога ўтди. “МЮ” эса бир йил аввал футболчини “Реал”дан 75 млн еврога харид қилган.
Мадридликлар эса, ўз навбатида, 27 ёшли Ди Марияни 36 млн еврога “Бенфика”дан, “Бенфика” эса “Росарио Сентраль”дан 3 млн еврога сотиб олган.
Шу тариқа аргентиналик моҳир футболчи трансферларининг умумий қиймати 177 млн еврони ташкил қилмоқда.
Аргентина терма жамоаси яримҳимоячиси энг қимматбаҳо футболчилар рейтингида Златан Иброҳимович (172,8 млн евро) ва Хамес Родригесни (132,63 млн евро) ортда қолдирди.


Улашинг
  • Теглар:
Top