Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Москва қабристонлари интернет орқали хизмат кўрсатиши мумкин
16:22 / 06.08.2015
1472

Москва ҳокимиятининг интернет портали – “Наш город”да қабристонларни ободонлаштиришга бағишланган бўлим очилиши мумкин.
Айтилишича, “Ритуал” дафн маросимлари бошқармаси раҳбари Артём Екимов портал маъмуриятига бу масала бўйича мурожаатнома йўллаб, дафн маросимлари ўтказиш ва қабристон хизматларидан фойдаланиш ҳақидаги ахборотни интернетга жойлаштиришни сўрамоқчи.
Шунингдек, жорий йилда Москвада қабристонлар бўйича онлайн қидирув жорий қилиниши мумкин. Ушбу хизмат ёрдамида интернет орқали қабр жойларига буюртма бериш мумкин бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top