8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

09:04 / 06.08.2015 2788

Қирғизистон ЕИИнинг тўлақонли аъзосига айланди

Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқининг тўлақонли аъзосига айланди.
6 август куни Қирғизистоннинг иттифоққа қўшилиши ҳақидаги шартнома кучга киради. Шу тариқа, у иттифоқнинг бешинчи тўлақонли аъзосига айланди.
Шунга қарамай, мамлакат ҳукуматининг ўзи ҳали ташкилотга аъзо давлатларга чегараларини очиб бериш масаласини, хусусан, бу иш амалга ошириладиган муддатларни ҳал қилгани йўқ. Божхона постларининг тугатилиши расман бугун кутилмоқда эди, аммо ташкилий масала туфайли маросим қолдирилди.
Бир неча кундан сўнг божхона постлари тугатилиши айтилмоқда. 11-12 август кунлари барча расмиятчиликлар ҳал қилиниши айтилмоқда.
Қирғизистоннинг ЕИИга аъзо бўлиши ҳақидаги шартнома 2014 йил 23 декабрида қабул қилинган эди. Ушбу шартномани охирги ратификация қилган давлат Қозоғистон бўлди – бу иш кеча, 5 август куни амалга оширилди. Шартнома баённомаларига кўра, шартнома охирги ратификациядан бошлаб кучга киради. Энди бу борадаги нота халқаро ташкилот кенгашига келиб тушиши кутилмоқда.

Теглар

Top