Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Росбанк “Инкахран”ни сотиб юборди
09:21 / 06.08.2015
1418

Росбанк инкассацион бизнеси бўлмиш “Инкахран” компаниясини 500-600 млн рублга Москва кредит банкига сотади. Бу ҳақда “Ведомости” нашри ёзмоқда.
Росбанк расмийсининг баёнотига кўра, ушбу шартнома Societe Generale томонидан амалга оширилаётган Россияда стратегик ривожланиш ишининг бир бўлаги ҳисобланади. Шартномадан олинган пуллар банк бизнесининг асосий йўналишларини ривожлантиришга қаратилади.
Москва кредит банки инкассацион бизнес ёрдамида корпоратив мижозларнинг молиявий оқимларини кузатиб боради ва шу йўл билан уларнинг тўлов қобилиятини ўрганиб боради.


Улашинг
  • Теглар:
Top