Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Самарқанд ҳокимияти: тантаналар бировларнинг тинчини бузмаслиги керак
08:03 / 06.08.2015
2957

Самарқанд вилоят ҳокимиятида оилавий тадбирлар ва тўй тантаналарини ўтказишни тартибга солишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник” газетаси ёзмоқда.
Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, олийгоҳлар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда тўй тантаналарини қисқартириш, “камтарлаштириш” зарурлиги таъкидланиб, ресторанлар ва банкет залларида бундай турдаги тадбирларни ўтказиш муддатлари белгилаб берилди: 7:00-9:00 ва 12:00-14:00. Кечки тадбирлар 22:00га қадар давом этиши керак.
Шунингдек, бу борадаги қонунчиликнинг бузилиши ҳолларини аниқлаш мақсадида мунтазам равишда рейдлар ўтказадиган ишчи гуруҳ тузиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Улашинг
  • Теглар:
Top