Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда москвалик цирк усталарининг "Куйловчи фавворалар" дастури тақдим этилади
17:28 / 06.08.2015
1555

1- 30 август кунлари Москванинг "Сув устидаги цирк"и гастроль сафари билан Тошкентда бўлади.

«Куйловчи фавворалар» номли цирк дастури аттракционлар, экзотик ҳайвонлар, акробатлар, ҳаво гимнастикачилари, эквилибристлар, масхарабозлар ва жонглёрларни ўз ичига олади. Артистларнинг чиқишлари бир ой давомида, шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбек давлат циркининг маълум қилишича, бу даврда цирк майдони фавворалар отилиб турган улкан кўлга айланади. Баландлиги 150 сантиметрдан ошувчи цирк ҳовузига 140 тонна сув сиғади.


Улашинг
  • Теглар:
Top