8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

20:09 / 06.08.2015 2415

Хакерлар Tesla электромобилини ҳаракатланаётганда ўчириб қўйишди

Компьютер хавфсизлиги бўйича экспертлар Tesla Model S электромобилида хакерлар машина устидан бошқарувни қўлга олишларига имкон берувчи бир қатор заиф томонларни аниқлашди.

Мутахассислар аввал машинага кириб, Ethernet-тармоқ кабели орқали унга уландилар, сўнгра масофадан туриб автомобилнинг тизимларини бошқара олдилар. Улар асбоблар устидан бошқарувни қўлга олдилар, спидометрнинг кўрсаткичларини ўзгартира олдилар, ён ойналарни тушириб-кўтариб, автомобилнинг эшикларини очиб-ёпиб қўя олдилар ҳамда машинанинг электр таъминотини ўчириб қўйдилар. Машинанинг электр таъминоти ўчирилгандан кейин машинанинг тормоз тизими ишга тушиб, у тўхтаб қолган.

Tesla компаниясида ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида машинанинг дастурий таъминотига қўшимча ишлаб чиқилиши ва уни 6 августдан кўчириб олиш мумкинлиги таъкидланди.

Теглар

Top