Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Рома” Салоҳни 5 млн еврога ижарага олганини маълум қилди
00:25 / 07.08.2015
965

“Челси” яримҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Римнинг “Рома” жамоаси сафига ўтди. Жамоа 23 ёшли мисрлик яримҳимоячини бир мавсумга ижарага олди. Ушбу келишув шартномасида футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш шарти ҳам киритилди.

“Рома” мисрлик футболчининг ўзи билан эса 4 йилга мўлжалланган шартномани келишиб олди. “Рома” Салоҳнинг ижараси учун 5 млн евро тўланишини тасдиқлади. Трансфер қиймати футболчининг ўйинига қараб белгиланади.

Футболчи ўтган йили ижара асосида тўп сурган “Фиорентина” жамоасига қайтишни истамаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top