Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ Лавровни Обаманинг аксилракета тизими ҳақидаги сўзларни бир ёқлама талқин қилишда айблади
15:35 / 07.08.2015
2153

АҚШ Давлат департаменти Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни АҚШ президенти Барак Обаманинг Европада аксилракета мудофааси тизимини яратиш ҳақидаги сўзларини бир ёқлама талқин қилганликда айблади.

Лавров ўз чиқишида Обаманинг 2009 йили сўзлаган нутқини ёдга олди. Ўшанда АҚШ етакчиси Эрон ядровий дастури бўйича келишувга эришилиши Европада бундай тизимнинг яратилишига эҳтиёж қолдирмаслигини айтган эди.

“Лавров президент Обаманинг сўзларига муносабат билдирди ва, очиғини айтганда, аксилракета мудофааси ҳақида ёлғон гапирди. Бу ё танлаб иқтибос келтириш, ёки, энг ёмон эҳтимолда, фактларни инкор қилишдир”, – дейилади хабарномада.
Департамент расмийларининг таъкидлашича, АҚШ фақатгина Эрондан ҳимояланмайди, шу боис Европада бундай тизимнинг яратилиши ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.


Улашинг
  • Теглар:
Top