8226.1 USD +18.06

9470.71 EUR -19.43

125.76 RUB +1.91

10751.5 GBP -45.35

10:20 / 07.08.2015 4373

АҚШ ўлдирилган ИШИД раҳбарининг рафиқасини Ироқ ҳукуматига топширди

АҚШ ИШИД экстремистик гуруҳининг ўлдирилган раҳбарларидан бири Абу ас-Сайёфнинг рафиқасини Ироқ ҳукуматига топширди. Бу ҳақда Пентагон тарқатган хабарномада айтилмоқда.
Хабарномада айтилишича, Умм ас-Сайёф номи билан маълум Насрин Асад Иброҳим ИШИД фаолиятида иштирок этишда гумон қилиниб, 15 май куни Ироқда АҚШ ҳарбийлари томонидан қўлга олинган.
Айни пайтда Иброҳим хоним Ироқ Курдистонидаги қамоқда сақланмоқда.
Май ойининг ўрталарида АҚШ махсус отряди Сурия шарқида махсус операция ўтказди. Операция жараёнида Абу ас-Сайёф ўлдирилди. Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Бернадетт Михэннинг сўзларига қараганда, АҚШ бу хатти-ҳаракатларини Сурия ҳукумати билан мувофиқлаштириб бормаган ҳамда уни огоҳлантирмаган.

Теглар

Top