Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Баҳрайн ҳукумати мамлакатдаги ягона мухолиф газета чоп этилишини тўхтатди
21:21 / 07.08.2015
1215

Баҳрайннинг ОАВлар ишлари бошқармаси мамлакатда шиалар мухолифатининг “овози” ҳисобланган “Ал-Васат” кундалик газетаси чоп этилишини тўхтатди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Агентлик суҳбатдошининг қайд этишича, бу “нашр томонидан қонун бузилиши ва Баҳрайн жамиятининг турли қатламлари орасида қарама-қаршиликни чуқурлаштирувчи материалларнинг мунтазам чоп этилиши ҳамда қиролликнинг бошқа давлатлар билан муносабатларига таъсир ўтказиши” сабабли қилинган.

Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Баҳрайнда расмий ҳукуматнинг фикридан ўзгача йўналишда ишловчи нашрнинг тақиқланишини танқид қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top