Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Берлускони саудиялик шаҳзодага вилласини 500 млн еврога сотиши мумкин
16:14 / 07.08.2015
1994

Италиянинг собиқ бош вазири, миллиардер Сильвио Берлускони Сардиния оролидаги вилласини Саудия Арабистони шаҳзодасига сотиши мумкин. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, яқинда Берлускони саудиялик валиаҳд шаҳзода, ички ишлар вазири Муҳаммад бин Ноиф учун вилла бўйлаб беш соатлик сайр уюштирган. Тахминларга кўра, вилланинг янги эгасига қирол Салмоннинг ўзи айланиши мумкин.
Вилла ҳудудида юнон-рум услубидаги амфитеатр, футбол майдони, сунъий кўл ва унинг ўртасидаги орол ҳамда махсус яратилган фаол вулқон. Вилла 500 млн еврога баҳоланмоқда.

Вилла меҳмонлари қаторида Россия президенти Владимир Путин, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэрлар бор.


Улашинг
  • Теглар:
Top