ЕИИ билан чегаралар очилгач, Қирғизистон 8та назорат пунктидаги назоратни бекор қилади
17:32 / 07.08.2015
2058

Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишидан сўнг Қозоғистон чегарасидаги 8та назорат ўтказиш пунктида назорат ишлари тўхтатилади. Бу ҳақда давлат божхона хизмати раисининг биринчи ўринбосари Азамат Сулаймонов баёнот берди.
Қирғизистоннинг ташкилотга аъзолиги ҳақидаги шартнома ўтган йилнинг декабрида имзоланган эди. У депозитарий томонидан тегишли протоколларни ратификация қилган охирги давлатдан нота олинган куни кучга киради. 5 август куни Қозоғистон шартномани ратификация қилиши билан у амалга киритилди.
Эндиликда ташкилот қўмитаси ратификация ҳақидаги охирги нотани рўйхатга олиб, нашр қилиши кутилмоқда. Шундан сўнг чегаралар амалда очилиб, Қирғизистон ягона иқтисодий муҳитга киради. Шундан сўнг чегара пунктларидаги назорат функцияси бекор қилинади.
Қозоғистон нотасининг оригинали кейинги ҳафта бошида Қирғизистон ТИВга етиб келиши кутилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top