Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Facebook машҳурларга тўғридан-тўғри видеотрансляциялар ўтказиш имконини берди
08:26 / 07.08.2015
1382

Facebook ижтимоий тармоғида Mentions иловаси янгиланди. У машҳурлар ҳамда уларнинг менежерларига аудитория билан мулоқот қилиш имкониятини беради. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг Россия пресс-офиси маълумот берди.
Энди актёрлар, сиёсатчилар ва хонандалар тўғридан-тўғри видеотрансляциялар ўтказиш имконига эга бўлди. Уларнинг обуначилари эса трансляцияни тармоқ орқали кузатиши ва ўз шарҳларини қолдириши мумкин бўлади.
Компания мутасаддилари илова машҳурларни ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар билан мулоқот қилишга чақирадиган навбатга воситага айланиши кутмоқда. Айни пайтда Дуэйн “Қоя” Жонсон, Серена Уильямс, Марта Стюарт, Жейми Оливера ва Рики Мартиннинг саҳифаларида видеотрансляциялар жойлаштирилди.
Mentions иловаси 2014 йил июлида чиқарилди. У машҳур шахсларга ўз саҳифасини кузатиб бориш ва ўзлари тилга олинадиган саҳифаларни топиш имконини берарди. Янгиланган версия App Store’да жойлаштирилган бўлиб, уни 40 мамлакатдан кўчириб олиш мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top