Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ғарб каналлари россиялик хакерлар яна бир бор Пентагон компьютер тизимига кириб олганини хабар қилди
10:28 / 07.08.2015
2631

Россиялик хакерлар Пентагон компьютер тизимига “мураккаб ташкиллаштирилган киберҳужум” уюштирди, деб хабар берди NBC News телеканали.
Ҳужум 25 июль куни содир этилгани айтилмоқда.

Айтилишича, хакерлар электрон ахборот алмашишнинг махфийлаштирилмаган тизимини бузиб кириб, Пентагоннинг 4 минг ходими ҳақидаги маълумотларга эга бўлган.
Июль ойининг охирида россиялик хакерлар Twitter орқали вирус тарқатиб, Оқ уй тизимига кириб олгани хабар қилинган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top