Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мария Гайдар Россия фуқаролигидан воз кечмоқчи
17:24 / 07.08.2015
2889

Россиялик мухолифатчи сиёсатчи, Одесса ҳокимининг ўринбосарлигига тайинланган Мария Гайдар уни Россия фуқаролигидан маҳрум қилишларини сўради.
Илгарироқ унга Украина президенти Пётр Порошенко фуқаролик паспортини тақдим этган эди.
“Мен Россия фуқаролигидан воз кечишим ҳақида ариза ёздим. У қачон қондирилишини билмадим. Аммо бу расмиятчилик, холос”, – деди у Одессанинг маҳаллий телеканалларидан бирининг эфирида.
Бундан ташқари, у Исроил фуқаролигини олиш жараёнини тўхтатганини маълум қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top