Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мисрнинг биринчи рақамли хоними жорий йилда биринчи марта видеокамералар қаршисига чиқди
09:05 / 07.08.2015
4739

Мисрнинг биринчи рақамли хоними Интисор ас-Сисий жорий йилда биринчи марта жамоатчилик олдига чиқди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.
Президенти Абдулфатҳ ас-Сисийнинг рафиқаси янги Сувайш каналининг очилишида иштирок этди.
Интисор одатда ҳеч қандай расмий маросимларда иштирок этмайди. Охирги марта у 2014 йил июнида эрининг инаугурацияси маросимида жамоатчиликка кўринган эди.
Маросимда, шунингдек, президентнинг синглиси иштирок этди. Мисрлик журналист Фотима Навт у билан селфи тушиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирди.


Улашинг
  • Теглар:
Top