Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Олмалиқда ўтказилган рейдда яна бир гуруҳ валютафурушлар қўлга олинди
22:55 / 07.08.2015
5695

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент вилоят бошқармаси мунтазам равишда валютафурушликка қарши курашиб келмоқда. Бу сафар ҳам “Ҳуқуқ” нашри идоранинг бу соҳадаги навбатдаги муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Айтилишича, идора ходимлари томонидан ўтказилган рейдда Шаҳноза Ҳамроева валютани қонунга хилоф равишда сотаётгани аниқланди. У Абдулла Улбиев ва Салим Меражовлар билан шерикликда Олмалиқдаги умумий овқатланиш муассасаларининг бирида фуқаро Д. Исломовага 11.5 минг долларни 45 млн сўмга сотаётганида қўлга олинган.
Жиноятчиларга нисбатан чоралар кўрилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top