8378.18 USD +22.00

9518.45 EUR -63.58

126.33 RUB +1.36

10785.2 GBP +55.06

23:00 / 07.08.2015 19050

Оқдарёлик икки йигит салонда пулини тўламай Malibu сотиб олишди

Оқдарёлик Жасурбек Жўраев ва Дилшод Бекмуродовлар ҳужжатларни сохталаштириб, салондан Malibu русумли машина олиб чиқиб кетишди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ахборот берди.
Айтилишича, йигитлар салондан машина учун тўлов ҳужжатларини олиб, банкка боришган, у ердан рўйхатдан ўтиб, ҳисобчига имзо қўйдиришган, сўнг тўлов квитанциясини сохталаштириб, ҳужжатларни салонга тақдим этишган ва машинани олиб чиқиб кетишган.
Аммо банк ходими тўлов амалга оширилимаганини пайқаб қолган ва ўз вақтида тегишли жойга хабар қилган.
Икки жиноятчи жавобгарликка тортилди.

Теглар

Top