Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учраган муҳожирлар кемаси қурбонлари 200 нафарга яқинлашди
10:23 / 07.08.2015
1207

5 август куни Ўрта Ер денгизида Шимолий Африкадан Жанубий Европа қирғоқларига қараб йўлга чиққан муҳожирларни ташувчи кема ҳалокатга учраганди.

Рейтер нашри хабарига кўра, бу воқеа Италиянинг Сицилия ороли яқинида рўй берган.

Палермо шаҳри мэрининг маълум қилишича, ирландиялик денгизчилар 370 кишини қутқариб қолишган, чўкиб кетганлар эса 200 нафарга яқин бўлиши мумкин.

5 август куни рўй берган бу ҳодисада айбдор сифатида кема бошқарувчилари бўлган 5 киши ҳибсга олинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top