Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара хизмати вакиллари Тошкентда учрашув ўтказди
18:58 / 07.08.2015
4313

2015 йилнинг 5 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара қўмиталари раҳбарларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

МХХ давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда ўзаро қўриқланаётган чегара участкаларида юзага келган вазият муҳокама қилинди, шунингдек, чегара хизматларинг биринчи ярим йилликдаги фаолиятига якун ясалиб, кейинги ярим йилликдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

“Томонлар барча йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириб, давлат чегараларини ишончли ҳимоя қилишдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидлаб ўтишди”, – дейилади хабарномада.


Улашинг
  • Теглар:
Top