8226.1 USD +18.06

9470.71 EUR -19.43

125.76 RUB +1.91

10751.5 GBP -45.35

07:00 / 07.08.2015 4408

Перулик талаба қиз мамлакат бош вазирининг вертолёти парракларидан ҳалок бўлди

Перуда 20 ёшли талаба қиз мамлакат бош вазири Педро Катерианонинг вертолётига яқинлашиб келганида парракларга учраб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда RFP хабар берди.

Лина Сапата Фейхо исмли бу қиз вазирга ўзининг ноҳақ қамалган акаси ҳақидаги хатни етказиш учун келган эди.

Хабарда айтилишича, вертолёт парраклари унинг бошини узиб юборган.

Бу воқеадан кейин Катериано ўз сафарини қолдирган.

Ҳукумат қизнинг акаси билан боғлиқ ишни текширишга ва бу фожианинг олдини ололмаган президент қўриқчиларини масъулиятсизлиги учун жазолашга ваъда берган.

Теглар

Top