Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қрим туманларидан бирининг ҳокими осилган ҳолда топилди
17:30 / 07.08.2015
4112

Қрим Республикасининг Кўктебел маъмурияти раҳбари Ростислав Сторожикнинг жасади топилди. ТАСС агентлигининг маълум қилишича, воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишламоқда.
“Айни пайтда бирор аниқ гап айтиш қийин”, – тан олди агентликнинг суҳбатдоши.
Айтилишича, Сторожик бўйнидан осилган ҳолда топилган. У ўз жонига қасд қилганми, ёки уни номаълум шахслар осиб кетганми – бу масала ҳозирча аниқлаштирилмади. Шунга қарамай, бу ўз жонига суиқасд бўлмаса керак, деган тахминлар билдирилмоқда.
“У кечагина фаол ишлар билан банд эди. Полиция бошлиғи билан юрган эди ва ҳаёт билан хайрлашаётган одамга ўхшамас эди”, – деди воқеа жойида ишлаётган тартиботчилардан бири.
Қрим прокурори Наталья Поклонская ушбу масала бўйича ҳозирча бирор аниқ маълумот йўқлигини айтиб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top