Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сингапурнинг “Changi” аэропортида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш қилинди
09:19 / 07.08.2015
1844

Жорий йилнинг июль ойида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва Сингапурнинг “Changi” аэропорти маъмурияти билан бирга катта миқёсдаги маркетинг кампанияси ташкил этилди.
Бундан мақсад сингапурликларни ва бу шаҳар-давлат меҳмонларини Ўзбекистоннинг тарихи ва замонавий ривожланиши, авиаташув бозорининг кенгайиши ва мамлакатга йўловчилар оқимининг кўпайиши билан таништиришдан иборат бўлди.

“Жаҳон” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, маркетинг тадбири Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентнинг қадимий меъморий обидаларининг макетлари ва катта форматдаги фотосуратлари, анъанавий миллий кийимлар ва амалий безак санъати буюмларини намойиш қилиш орқали ўтказилди.

Бундан ташқари, “Changi” аэропортининг амалдаги учта терминалининг муҳим жойларида Ўзбекистон ҳақида батафсил маълумот берилган 15 та кўргазма композицияси ўрнатилди. “Changi” аэропортининг кўп сондаги йўловчилари ахборот стендлари орқали уларни Ўзбекистонда қандай саргузаштлар кутаётгани, анъанавий миллий кийимлар ва амалий безак санъати буюмлари экспозицияси туфайли эса ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти ва анъаналари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.


Улашинг
  • Теглар:
Top