Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Слуцкий Россия терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди
13:15 / 07.08.2015
1819

Москванинг ЦСКА жамоасига бошчилик қилиб келаётган мутахассис Леонид Слуцкий футбол бўйича Россия терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқининг расмий сайти орқали ахборот берилди.
Мутахассис билан имзоланган шартнома 2016 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичи якунига қадар мўлжалланган. Айни пайтда мутахассис терма жамоа ва ЦСКА жамоалари мураббийлигини бирдай бажариб туриши кўзда тутилган.
Қарор Россия спорт вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланди.
44 ёшли мутахассисдан олдин терма жамоага италиялик Фабио Капелло бошчилик қилган эди. У лавозимни ўтган ойда бўшатди.


Улашинг
  • Теглар:
Top