Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Футбол бўйича "ДХР" терма жамоаси "ЛХР" терма жамоасини мағлуб қилди
22:57 / 08.08.2015
2710

8 август куни "Донецк халқ республикаси" ва "Луганск халқ республикаси" терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Донецкдаги "Металлург" стадионида ўтказилган ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Қайд этилишича, ўйинни трибунадан туриб 3 минг нафардан ортиқ мухлис томоша қилган. Ўйин чипталари бепул тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, "ДХР"да 25 июль куни республика футбол иттифоқи ташкил этилганди. Ташкилот раҳбари этиб "Шахтёр" ва Украина миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Игор Петров тайинланган.
Маълум қилинишича, бу ўйинда мезбонлар сафида нигериялик ёш футболчи ҳам иштирок этган.


Улашинг
  • Теглар:
Top