Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Италия Суперкубоги учун ўйинда "Ювентус" "Лацио"ни мағлуб этди
18:59 / 08.08.2015
1222

Хитойнинг Шанхай шаҳрида "Ювентус" ва "Лацио" клублари ўртасида Италия Суперкубоги учун учрашув бўлиб ўтди.

Ўйинда туринликларнинг мавсум арафасида харид қилинган икки футболчиси Манжукич ҳамда Дибала киритган иккита гол Италия Суперкубоги "Ювентус"га насиб этишини таъминлади.

Қайд этиш жоизки, бу учрашувда "Ювентус" ўтган мавсумда Италия чемпиони ва мамлакат Кубоги эгаси бўлган жамоа сифатида қатнашди. "Лацио" эса ўтган мавсумда Италия Кубоги учун ўтказилган финалда ҳам "Ювентус"га мағлуб бўлганди.

ЮвентусЛацио 2:0
Голлар: 1:0 – 69 Манжукич, 2:0 – 73 Дибала.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Бардзальи, Касерес, Эвра, Стураро (Перейра, 90), Погба, Коман (Дибала, 61), Маркизио, Лихтштайнер, Манжукич (Льоренте, 80).
Лацио – Маркетти, Хентилетти, де Врей, Раду, Баста, Онази, Фелипе Андерсон (Моррисон, 87), Катальди (Кишна, 75), Биглия, Кандрева, Клозе (Жоржевич, 61).


Улашинг
  • Теглар:
Top