Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Малидаги меҳмонхона жангарилардан тозаланди
16:17 / 08.08.2015
1685

7 август куни Малида жангарилар томонидан гаровга олинган меҳмонхонада қутқарув амалиёти якунланди. Меҳмонхона ҳудудидан 13 нафар кишининг жасади топилган. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс нашрига Мали Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати раҳбари Диаран Конэ маълум қилган.

Қурбон бўлганларнинг 4 нафари меҳмонхона хизматчиси, 2 нафари жангарилар вакили, 5 нафари эса малилик аскар экани аниқланган. Шунингдек, меҳмонхонага ҳужум вақтида шу ерда истиқомат қилиб турган БМТ ходими ҳам ҳалок бўлган.

The Guardian нашрининг ёзишича, ҳужум қилган гуруҳнинг 7 нафар аъзоси тириклай қўлга олинган. Улардан бири ўзини ўлдирган.

Ҳукумат айни вақтда Sevare — Mopti аэропортида хавфсизлик чораларини кучайтирган. Айни вақтда ҳеч қайси жангари ташкилот бу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Бундан олдинроқ, Мали пойтахти Бамакодан 600 км масофадаги Севаре шаҳрида гаровга олинган меҳмонхона ҳам озод қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top