Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Forbes нашри “Forbes Украина” нашри эгасидан лицензияни олиб қўймоқчи
20:26 / 08.08.2015
1674

АҚШнинг Forbes нашриёт уйи “Forbes” журналини Украинада чоп этиш ҳуқуқини берувчи лицензияни Сергей Курченко исмли шахсга тегишли “UMH Group” холдингидан олиб қўйиш бўйича чоралар кўрмоқда, деб хабар бермоқда “Украинская правда” нашри.

Куни-кеча Украинадаги Forbes ўз доменини forbes.ua’дан forbes.net.ua’га ўзгартирди. Нашрнинг таъкидлашича, Украинада .UA зонасида юқори босқичдаги доменини агар сайт эгасида савдо белгисини рўйхатдан ўтказгани ҳақидаги гувоҳнома бўлса олиш ва ундан фойдаланиш мумкин.

“UMH Group” доменнинг ўзгартирилишига ҳеч қандай изоҳ бермаган. Forbes таҳририяти бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилишини кутмоқда. Бироқ украин Forbes’ининг бош муҳаррири Михаил Котов бунга изоҳ беришдан бош тортди.

Forbes Media эса ўз навбатида бу ҳолат юзасидан ҳакамлик судига даъво аризаси топширмоқчи ва нашрнинг янги эгаси журналда цензура киритгани ҳақидаги маълумотларга асосланиб, ундан лицензияни олиб қўймоқчи.


Улашинг
  • Теглар:
Top