Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тармоқда "Avtotest"нинг илк ўқув автомобили сурати пайдо бўлди
10:45 / 08.08.2015
10480

Ижтимоий тармоқларда "Avtotest" автомактабининг илк ўқув автомобили сурати пайдо бўлди. Илк ўқув автомобили 001 рақамли Cobalt бўлиб, оқ рангли автомобилнинг қуйи қисми сиёҳ рангга бўялган. Шунингдек, унга "Avtotest" логотипи ҳамда телефон рақами ёзиб қўйилган. 

Инновацион автомактаб бўлган "Avtotest" 3 август куни ўзининг расмий сайтини ҳам очган эди. Сайт ўзбек ҳамда рус тилларидан фаолият олиб боради. Тез кунларда сайт орқали автомактабда ўқиш учун онлайн-ариза топшириш имкони яратилади. 


Улашинг
  • Теглар:
Top