Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тьерри Анри: Агар Бензема «Арсенал»га келса, жамоа АПЛнинг энг кучли жамоасига айланади
10:34 / 08.08.2015
1307

"Арсенал" клубининг франциялик собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема "канонирлар"ни анча кучайтириши айтиб ўтди.

"Ҳа, агар Бензема келса, "Арсенал" Англия чемпионатида фаворитга айланади. Жамоа у билан ЕЧЛда ҳам яхшироқ натижаларга эриша бошлаши мумкин. Карим - ажойиб футболчи, у "канонирлар"нинг ҳужум чизиғини анча кучайтирган бўларди", - дейди Анри Sky Sports эфирида.

"Албатта "Арсенал"да Жиру ҳам бор. У ўтган мавсумда 18та кетма-кет ўйинда 14та гол уриб, ҳайратланарли ишни амалга оширди. Лекин биргина ҳужумчи билан чемпионликка эришиб бўлмайди.

Қолаверса, Бензема рақиб ҳимоясини доимо таҳликада ушлаб турадиган ҳужумчи. У майдондалигида рақиб ҳимоячилари олдинга ўтишни ўйламайдилар ҳам", дейди Анри.

Бироз аввалроқ, "Арсенал" Бензема учун 65 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди. Лекин жамоа бош мураббийи Арсен Венгер бу хабарларни инкор қилган.

Шу билан бир вақтда Бензема кичик жароҳат туфайли 3 ҳафтага сафдан чиққани хабар қилинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top