Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Уч ёшли бола АҚШдаги шаҳарчанинг мэри этиб сайланди
08:35 / 08.08.2015
3557

АҚШнинг Миннесота штатидаги аҳолиси 22 кишидан иборат Дорсет шаҳарчасига уч ёшли Жеймс Тафтс мэр этиб тайинланди, деб хабар бермоқда “Daily Mail” нашри.
Болакай АҚШ тарихидаги энг ёш шаҳар мэри этиб сайланди. У бу лавозимда ўзининг 6 ёшли акасининг ўрнини эгаллади.

Маълум қилинишча, сайловлар куни болакай сайловчилари билан суҳбатлашди ва сайловларда ютадиган бўлса уларни музқаймоқ билан меҳмон қилишга ваъда берди.
Боланинг онаси ўғли сайловларда ютиб чиққанда жуда ҳаяжонланганини айтди. Шунингдек, аёл келгусида ўғли сиёсатчи фаолиятини давом эттиришни истамаётгани, балки балиқчи бўлишни режалаштираётганини қўшимча қилди.

2014 йилда Сан-Франциско шаҳри мэри сифатида бир кунга чихуахуа зотидаги Фрид лақабли кучук тайинланган эди. Бу шаҳардаги ҳайвонлар учун бошпанани қўллаб-қувватлаш тадбири доирасида юз берган.


Улашинг
  • Теглар:
Top