Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Баҳрайн ҳукумати бош мухолиф газетанинг чоп этилишига қўйилган тақиқни бекор қилди
14:26 / 09.08.2015
1473

Баҳрайн раҳбарияти мамлакатдаги асосий мухолиф сиёсий газетанинг чоп этилишига ўрнатилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, тақиқ бир неча кун муқаддам жорий этилган эди. Газета миллий бирликка таҳдид солиш ва бошқа давлатлар билан алоқаларни бузишда айбланган эди.
Al Wasat номли газета мамлакатдаги мухолиф кучларнинг асосий минбари ҳисобланади. Ахборот масалалари агентлиги ва газета раҳбарияти ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг тақиқ бекор қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top